Хуан Мартин дель Потро рақибига бор йўғи бешта геймни бой берди
АҚШнинг Цинциннати шаҳрида ўтаётган "Western & Southern Open" турнирида иккинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.
"Мастерс" туркумидаги ушбу мусобақада аргентиналик Хуан Мартин дель Потро кореялик Хён Чонни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Австралиялик Ник Киргиос эса иккинчи босқичда хорватиялик Борна Чоричга қарши ўйин ўтказиб, якунда 7:6, 0:6, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
Фикрлар